20:30 / 11.03.2018
8841

«Арсенал» йирик ғалабага эришди

Фото: Премьер лига

«Арсенал» Англия Премьер-лигасининг 30-турида «Уотфорд»ни қабул қилди. Лондондаги «Эмирейтс — Эшбертон Гроув» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Арсенал» ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шкодран Мустафи тўп учун курашда устун келиб, боши билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда лондонликлар клуби яна икки гол уришди. Аввалига «Уотфорд» дарвозабонини Пьер-Эмерик Обамейянг ранжитди, 3 дақиқа ўтиб, Трой Дини пенальтидан унумли фойдалана олмади, кўп ўтмай Генрих Мхитарян Обамеянгнинг пасини голга айлантирди.

30 турдан кейин «Арсенал» очколари сонини 48тага етказган ва АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринда жойлашган. «Уотфорд» 36 очкоси билан 10-ўринда.

Англия чемпионати
30-тур

Арсенал – Уотфорд 3:0 
(1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 8 Мустафи, 2:0 – 59 Обамеянг, 3:0 – 77 Мхитарян.
Арсенал – Чех, Ҳолдинг, Мустафи (Чемберс, 73), Колашинац, Мэйтленд-Найлз, Эль-Ненни, Чака, Ўзил, Мхитарян (Уилшер, 78), Ивоби (Уэлбек, 66), Обамеянг.
Уотфорд – Карнезис, Мариаппа, Предль, Холебас, Фемения (Хьюз, 62), Перейра (Окака Чука, 67), Капу, Ришарлисон, Дукуре, Янмат (Бритос, 80), Дини.
Огоҳлантиришлар: Мустафи (55), Холебас (66), Чака (90).

Top