Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё Корея фуқаролари учун хавфли ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди
Сурхондарё вилояти Корея Республикаси фуқаролари учун салоҳиятли хавфли ҳудудлар рўйхатидан чиқарилди. Бунга қадар вилоят юқори хавфга эга ҳудудлар қаторига кирган ва саёҳат учун тавсия қилинмаганди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Қўмитанинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари ўз натижасини берди.
Корея Республикаси элчиси Квон Ён-У вилоятга ташриф буюрди, ривожланаётган инфратузилма ҳамда минтақада олиб борилаётган ишлар билан танишди ва туристик саноат ривожланишига доир маълумотларга эга бўлди. Жумладан, у мамлакатнинг бир неча сайёҳлик марказида муваффақиятли амалга оширилган туристик полиция фаолияти ва хавфсиз туризм концепцияси билан яқиндан танишди.
Шу муносабат билан 2 мартдан эътиборан Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Термиз ва Афғонистонга чегарадош ҳудудларни Корея фуқаролари учун саёҳат вақтида алоҳида эътиборталаб ҳудудлар рўйхатига киритишга доир қарорини бекор қилди. Бу минглаб кореяликларнинг Ўзбекистонга саёҳат қилиши учун имкон яратади, шунингдек мамлакат билан иқтисодиёт, туризм ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга туртки беради.
Мавзуга оид
08:18
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
14:30 / 03.02.2026
Элчихоналарда маданият ва туризм бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
12:50 / 02.02.2026
Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
20:47 / 30.01.2026