Коутиньо: Неймарга ҳамма эшикларни очиб берамиз
«Барселона» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг таъкидлашича, «ПСЖ» форварди Неймарнинг Каталония клубига қайтишидан фақат хурсанд бўлади ҳамда у билан бир жамоада тўп суришни хоҳлайди.
«Неймар билан бизда ҳаммаси зўр бўлади! У ажойиб ўйинчи, мен Бразилия термасида у билан бирга ўйнаганман. Мен учун бу ҳақиқий фантастик жараён эди. Агарда у қайтса, бу яхши бўларди. Албатта, биз унинг учун барча эшикларни очиб берамиз», - дея Коутиньонинг сўзларини келтиради Daily Mail.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик Испанияни ёзда тарк этди ва Париж клубига 222 млн евро эвазига ўтди. Яқинда эса ҳужумчи Францияда қолиш истагида эмаслиги ва яна кўк-анорранглилар сафига қайтиш мақсадида экани маълум бўлди.
Мавзуга оид
11:50
«Сити» яна 4 та гол ўтказди, «Барса» камбэк қурбони. Кун ўйинлари
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024