Жамият | 10:31 / 13.03.2018
9728
2 дақиқада ўқилади

Меҳмонхонада босқинчилик қилган тўрт шахс қўлга олинди – ИИВ

Фарғона вилоятининг Риштон туманида 11 март куни Бўстон МФЙ Бўстон маҳалласида яшовчи, “Водийнефтгазавтотранс” МЧЖ раҳбари, 1964 йилда туғилган С.Р. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 10 март куни соат 20.00ларда 4 нафар номаълум шахс Риштон шаҳрида жойлашган шу МЧЖга қарашли меҳмонхонага бостириб кириб, уни танасининг турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб тан жароҳати етказиб, 550 АҚШ доллари ва “НТС” мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Риштон тумани Чинигарон МФЙ Охунбобоев кўчасида яшовчи, 1999 йилда туғилган Д.Н., Минор МФЙ Тинчлик кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган А.К., Шокир ота кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.Ҳ. ва Мискин МФЙ Олмазор кўчасида яшовчи, 1998 йилда туғилган Ж.Н. содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар. С.Р.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид