16:08 / 13.03.2018
8594

Тошкентда 41 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўзлаштириб юборишди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 10 март куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра 2018 йил январь ойидан 16 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти Янгийўл тумани А.Темур кўчасида яшовчи, 1992 йилда туғилган У.Р. Жангоҳ кўчасида жойлашган “Чорсу” бозоридаги “Голд” номли дўконга келиб, шу дўкони сотувчиси, 1977 йилда туғилган Д.Г.га “умумий қиймати 41.573.000 сўмлик турли хилдаги заргарлик буюмларингизни сотиб бераман” деб, фирибгарлик йўли билан заргарлик буюмларни олиб кетганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Top