Трамп Эронга қарши санкциялар амал қилиш муддатини узайтирди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ президентининг 1995, 2010 ва 2012-2013 йиллардаги фармонлари билан Эронга қарши киритилган санкцияларнинг амал қилиш муддатини узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.
Санкциялар 2018 йил 15 мартдан бошлаб бир йилга узайтирилди. Санкциялар узайтирилишига сабаб сифатида Эрон ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари ва сиёсати, жумладан баллистик ракеталар ишлаб чиқилиши, халқаро террорчилик қўллаб-қувватланиши ва инсон ҳуқуқлари бузилиши айтилган.
Шу билан бирга Эронга қарши киритилган санкцияларнинг ядровий дастур бўйича қисман бекор қилиниши амал қилиши давом этмоқда. Трамп январда Эрондан санкциялар олиниши муддати узайтирилишини, бироқ бу узайтириш охиргиси бўлишини айтган.
Мавзуга оид
10:09
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
09:49
«Уруш ҳаракати»: Байден Эронни Трампга суиқасд оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
14:35 / 13.10.2024
The New York Times Ҳамаснинг 7 октябр кунги ҳужумдан олдинги учрашувлари протоколларини қўлга киритди
13:07 / 13.10.2024