Жаҳон | 12:40 / 13.03.2018
7574
1 дақиқада ўқилади

Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ, 10 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Туркия шимолидаги Чўрум вилоятида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўн киши ҳалок бўлди ва яна 18 киши жабрланди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар бермоқда.

Таъкидланишича, авария эрталабки соат олтида рўй берган. Истанбулдан йўл чиққан, ичида 26 нафар йўловчи бўлган автобус тўхтаб турган тиркамага келиб урилган, бу ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлди. 

Айни дамда воқеа жойида тезкор хизматлар иш олиб бормоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид