Сўмни олиб кириш - олиб чиқиш тартиби ўзгарди
МБ ва ДБҚнинг қарори (12.03.2018 йилда 1326-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Рухсатнома – 09006-сон шакл бўйича
Эслатиб ўтамиз, 2004 йил 1 мартдан бошлаб резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан нақд миллий валютани (сўмни) Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқишга ЭКИҲнинг 50 бараваридан ошмайдиган сумма доирасида рухсат берилади. Кўрсатилган суммадан ортиқча нақд миллий валютани олиб чиқишга рухсатнома олиш зарур.
Энди мазкур рухсатнома Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳри бўйича бош бошқармасида берилади (илгари буни Марказий банкнинг ўзи амалга оширар эди).
Бунда тақдим этилган ҳужжатлар юзасидан эътироз бўлмаса, МБ бош бошқармаси 09006-сон шакл бўйича рухсатнома расмийлаштиради. Уни МБ бош бошқармасининг бошлиғи имзолайди. Рухсатнома – қатъий ҳисобдаги бланка бўлиб, «Давлат белгиси» ДИЧБда тайёрланади ва зарур даражада ҳимояланган бўлади. Ҳар бир бланка бир хил серия ва тартиб рақамига эга 2 нусхадан иборат бўлади: биринчиси ариза берувчига топширилади, иккинчиси эса бош бошқармада қолади.
Рухсатнома пулни бир марта олиб чиқиш ҳуқуқини беради, сабаби чиқиб кетиш чоғида божхонага топширилади. Унда берилган аризага мувофиқ сумма қайд этилади. Рухсатнома 3 ой давомида амал қилади.
Рухсатномани расмийлаштирганлик ва берганлик учун ҳақ ундирилмайди.
Сумма ЭКИҲнинг 50 бараваридан ортиқ бўлгандагина декларация тўлдирилади
Нақд сўмни олиб кириш-олиб чиқишда декларациялаш зарурлиги масаласи худди шу тартибда ҳал этилади. Сумма ЭКИҲнинг 50 бараваридан ошмаса – декларациялаш керак эмас (олиб киришда ҳам, олиб чиқишда ҳам, резидентлар томонидан ҳам, норезидентлар томонидан ҳам). Резидентлар ЭКИҲнинг 50 бараваридан ортиқ суммани олиб чиқаётганда бутун сумма йўловчи божхона декларациясида кўрсатилади.
Ҳужжат 12.03.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
17:02 / 29.05.2024
Сўм долларга нисбатан кетма-кет бешинчи кун мустаҳкамланди
21:02 / 06.02.2024
Ўзбек сўми долларга нисбатан сезиларли даражада пасайган валюталар қаторидан жой олди
07:34 / 25.07.2023
Ҳукумат давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлади
16:13 / 27.06.2023