Жаҳон | 08:03 / 15.03.2018
4724
2 дақиқада ўқилади

Adidas Россия ва МДҲда ишловчи ходимларни тўртдан бир қисмга қисқартирди

Фото: Getty Images

Германиянинг спорт кийими ва экипировкаси ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси бир йил давомида Россия ҳамда МДҲдаги ходимлари сонини 26 фоизга қисқартирди. Бу ҳақда RNS гуруҳнинг молиявий ҳисоботига асосан хабар бермоқда.

2017 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра, Adidas ходимларининг умумий сони 56,8 минг кишига тенг бўлган, улардан Россия ва МДҲда – 16 фоиз (9,1 минг). Бир йил муқаддам Adidas штати 58,9 минг кишини ташкил этган, улардан Россия ҳамда МДҲда 21 фоизи  (12,4 минг киши) ишлаган.

“Кўрсаткичлар бироз ёмон. Бироқ, Россия муҳим бозор бўлиб қолишда давом этади ҳамда компания унинг ривожига сармоя киритади”, - дея хабар берган Adidas матбуот хизмати.

Adidas’нинг Россия ва МДҲдаги сотувлари ҳажми 3 фоизга камайди ҳамда 660 млн еврони ташкил этди. Курслар орасидаги фарқ эътиборга олинмаса, пасайиш деярли 13 фоизни ташкил этди. Компания бундай йўқотишни истеъмолчилар кайфияти ва мамлакатларда дўконлар сонининг камайиши билан изоҳлади.

2017 йилда Adidas бутун дунё бўйлаб 487 дўконни ёпди ҳамда 264та янги объектни очди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид