Жамият | 11:30 / 15.03.2018
47509
2 дақиқада ўқилади

Андижонда мудҳиш қотиллик юз берди

Фото: ИИВ

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида 2018 йил 9 март куни Бештол МФЙ Ҳурлик кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган А.Қ. 19.00ларда бирга яшовчи укаси, АТБ “Ҳамкорбанк” туман филиали ишчиси, 1990 йилда туғилган Ф.Қ. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида иш жойидан номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қидирув ишлари натижасида автомашина Қўрғонтепа тумани Янги-бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган “Омад Зуҳро” фермер хўжалигидан оқиб ўтувчи “Савай ариқ” каналидан топилган.

Шунингдек, Нафосат маҳалласида жойлашган “Охунжон ер саховати” фермер хўжалигидан оқиб ўтувчи “Савай ариқ” каналидан Ф.Қ.нинг бош ва чап биқин соҳаларида тан жароҳатлари билан жасади топилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жалақудуқ тумани Бештол МФЙ Боғ кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ф.С. ва Қирғизистон Республикаси фуқароси, Ўш шаҳри Зайнобидинова даҳаси Ўш кўчасида яшовчи, 1995 йилда туғилган А.И. содир этганликлари аниқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид