Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия БМТ ХКда Россиянинг Скрипаль иши бўйича ташаббусини блоклади
Буюк Британия БМТ Хавфсизлик кенгашида Россия томонидан таклиф этилган баёнот лойиҳасини блоклаб қўйди. Бу ҳақда РИА «Новости» Россия доимий ваколатхонасига асосан хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, гап ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланган Британиянинг Солсбери шаҳридаги ҳодиса бўйича баёнот лойиҳаси ҳақида кетяпти.
«Россия томонидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг 14 март кунги йиғилишида таклиф этилган, кенгашнинг матбуот учун қисқа ва фактологик баёноти лойиҳаси Буюк Британия вакиллари томонидан блоклаб қўйилди. У Британияда юз берган ва катта можарога олиб келган кимёвий ҳодисани маданиятли тарзда, тезкор суриштирувдан ўтказишга чақириши керак эди ҳамда бу тегишли ташкилот (Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти) стандартларига мувофиқ амалга оширилиши лозим эди. Бироқ, у қўпол равишда, сиёсий сабаблар билан блоклаб қўйилди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Буюк Британиянинг талаби билан БМТ Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026