Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспортда нақд валютани қабул қилишга рухсат берилди
Фото: Shutterstock
Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Norma’нинг ёзишича, нақд хорижий валютани қабул қилишга йўл қўйиладиган ҳолатлар рўйхати тўлдирилди. Энди хориждаги кўргазма ва ярмаркаларда товарларни реализация қилишда (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3451-сон қарорга мувофиқ), шунингдек норезидент хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилишда нақд хорижий валютани қабул қилишга рухсат этилди.
Тижорат банклари кассалари орқали валюталар тўғридан-тўғри қабул қилинади.
Тижорат банкларига Низомда кўрсатилмаган хорижий валюталарни ўз хоҳишига кўра қабул қилишларига рухсат этилди. Масалан, Россия рубли, Хитой юани ва бошқалар. Илгари валюталар рўйхати қатъий чекланган эди.
Мавзуга оид
07:30 / 08.01.2026
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
14:00 / 05.01.2026
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
11:30 / 05.01.2026
Ўзбекистон тўқимачилик экспортида тайёр маҳсулотлар етакчи бўлди
08:59 / 30.12.2025