Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қоракўлчилик соҳаси бўйича президент қарори қабул қилинди
Фото: AP
Қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ:
2023 йил 1 январга қадар қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар ва қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари қоракўлчилик учун зарур бўлган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди;
қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи ставкалари 2023 йил 1 январга қадар ўзгармайди;
республика ҳудудида қоракўл териси ва жунини тайёрлаш ҳамда харид қилиш “Ўзбекчармпойабзали” ва “Қоракўлчилик” уюшмалари тизимидаги корхоналар томонидан олдиндан 50 фоиз бўнак (аванс) тўлаш орқали амалга оширилади;
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инқирозга учраган яйлов майдонларининг тикланиш даврида яйлов сифатида фойдаланилмаслиги устидан доимий назоратни амалга оширади.
Шунингдек, “Қоракўлчилик” уюшмаси таркибига кирувчи Бухоро вилояти ҳудудида қоракўлчилик билан шуғулланаётган корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича 30 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилади.
Мавзуга оид
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025
Қатағон қурбонлари меросини тарғиб этиш бўйича дастур тасдиқланди
19:07 / 02.11.2025