Жаҳон | 20:30 / 15.03.2018
4637
1 дақиқада ўқилади

НАТО Афғонистондаги қўшинлари сонини 18 минггача оширади 

Фото: AP Photo

НАТО Афғонистондаги ножанговар ҳарбий миссияси сонини 18 минг кишигача оширади. Бу ҳақда альянснинг бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди. 

“Биз ҳарбий тайёргарлик бўйича миссиямиз сонини 18 минг кишигача кенгайтиришга қарор қилдик”, деб айтди Столтенберг Брюсселда журналистларга.

Столтенберг “Толибон” ҳаракатини Афғонистон ҳукуматининг музокаралар ўтказиш чақириғига жавоб беришга чорлади.

НАТОнинг “Қатъий кўмак” миссияси Афғонистонда 2015 йил 1 январдан бери фаолият олиб боради. НАТО ва Афғонистон ўртасидаги келишувга кўра, Афғонистонда НАТОнинг 12 мингга яқин ҳарбийси бор бўлиб, уларнинг вазифаларига Афғонистон куч тузилмаларини ўқитиш ва уларга маслаҳат бериш киради. Миссия ножанговар деб эълон қилинган. 

Фото: AP / Йенс Столтенберг
Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид