Жаҳон | 18:20 / 15.03.2018
15682
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўз онасини уй қамоғида сақлаган – ОАВ

Фото: AP

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўз онасига нисбатан анча шафқатсиз муносабат бўлган. У дунёдаги энг ёпиқ мамлакатлардан бирида аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун ислоҳотчи деб аталмоқда, дея хабар беради NBC.

Таъкидланишича, АҚШнинг ҳозирги ва собиқ юқори мансабли амалдорлари маълумотига кўра, шаҳзода икки йил муқаддам ўз онаси ва подшоҳ Салмоннинг кўришишига халақит бера бошлаган, бу у ҳокимиятни ўз қўлига олиши учун қилинган.

Коррупциясиз: нега саудиялик миллиардерлар Forbes рўйхатига киритилмади?

Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд онаси қаерда эканини турли баҳоналар билан яширган, жумладан, у мамлакатдан ташқарида даволаётгани ҳақида айтган. АҚШдаги юқори мансабли амалдорлар разведка маълумотларига асосланишган ҳамда уларнинг билдиришича, шаҳзоданинг онаси унинг ҳокимиятни эгаллаб олишга қаратилган режаларига қарши чиққан, аёлнинг подшоҳга бўлган таъсири унга халақит бериши мумкин бўлган. Уларнинг сўзларига кўра, у Саудия Арабистонидаги саройда подшоҳга билдирилмаган ҳолда уй қамоғида ҳам сақланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид