Ўзбекистон | 16:00 / 15.03.2018
10166
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги автобус қатновлари йўлга қўйилади

Фото: Pixabay

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлараро тўртта янги автобус йўналишларини очиш устида иш олиб боряпти. 

“Халқ сўзи” нашрининг ёзишича, айни пайтда икки мамлакатнинг бу борадаги ваколатли органлари ўртасидаги муҳокамалар якуний босқичга кирди.

“Биз яқин ойларда “Тошкент — Бишкек”, “Фарғона — Ўш”, “Андижон — Ўш” йўналишларида автобус қатновини йўлга қўйишни режалаштиряпмиз. Шунингдек, “Тошкент — Иссиқкўл” мавсумий йўналишини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз”, — деган мазкур агентлик бошлиғи ўринбосари Шоолим Шоваҳобов.

Экспертларнинг таъкидлашича, аҳоли ўртасида бу каби автобус қатновларига бўлган талаб жуда катта. Айни чоғда икки мамлакат пойтахтларини боғлайдиган қатнов машҳур бўлиши қайд этиляпти.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид