Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда Саудия Арабистони қироли қизини ҳибсга олишга рухсат берилди – ОАВ
Франция суди Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг қизи, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг опасини сантехникка нисбатан зўравонлик қўллаш гумони билан ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда Point нашри хабар бермоқда.
Шикоятга кўра, 42 ёшли малика Ҳасса бинт Салмон ўз тансоқчиларига 2016 йил сентябрда маликанинг Париждаги квартирасида таъмирлаш ишлари олиб борган сантехникни калтаклашга буйруқ берган. Маълум қилинишича, малика сантехникни ОАВга унинг квартираси интерьери фотосуратларини сотишда гумон қилган.
Нашр маълумотларига кўра, маликани ҳибсга олишга ордер декабрь охирида берилган.
Parisien нашрининг таъкидлашича, ушбу воқеа ҳақида шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг апрелда бўлиши кутилаётган Францияга ташрифи арафасида маълум бўлди.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026