Ўзбекистон | 12:38 / 16.03.2018
14502
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида яна битта автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилади

Фото: ИИБ ЙҲХБ

“Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимияти ташаббуси билан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан халқаро аҳамиятга эга бўлган А 373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 142-километри – “Қорахитой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадар ўрнатилиши режалаштирилмоқда. 

Аввалроқ, 16 февралдан “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 километрлари оралиғида (Тошкент шаҳри чегарасидан Сирдарё вилояти ҳудудигача) янги намунадаги махсус автоматлаштирилган 3 дона фоторадар ускунаси расман ишга туширилгани хабар берилганди. 

Мазкур фоторадарлар ёрдамида 13 мартга қадар 29 минг 400 дан ортиқ ҳайдовчи белгиланган тезлик талабини бузган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид