Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласи бўйича музокара ўтказди
Фото: Қирғизистон ТИВ
2018 йилнинг 12-15 март кунлари Қирғизистон Республикасининг Боткен шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.
2017 йилнинг 5 сентябрь, 5 октябрь ва 13 декабрь кунлари олий даражада бўлиб ўтган учрашувлар давомида эришилган келишувларни ижро этиш доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг қолган участкалари орқали ўтиш чизиғи лойиҳаси ва унинг таснифи юзасидан таклифлар тайёрлаш давом эттирилди.
Қайд этилишича, учрашув дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ўтган.
Учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.
Мавзуга оид
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026