13:50 / 18.03.2018
13992

Эрдўған Африн озод қилинганини эълон қилди

Фото: Анадолу

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия шимоли-ғарбидаги Африн шаҳрининг террорчилардан озод қилингани ҳақида эълон қилди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

18 март соат 08:30 ҳолатига Туркия ҳарбий кучлари ва Сурия мухолифати отрядлари Африн шаҳрини террорчилардан тозалашга муваффақ бўлишди, деди президент Чаноққалъадаги ғалабанинг 103 йиллигига бағишланган тадбирда. 

"Африн шаҳри узра террорчиларнинг ифлос рамзлари эмас, барқарорлик ва хавфсизлик рамзи бўлган байроқлар ҳилпирамоқда. Ҳозир Афринда Туркия ва Сурия озодлик армиясининг байроқларини кўриш мумкин", - деди Эрдўған.

Президентнинг сўзларига кўра, турк халқи Чаноққалъа жангидаги каби мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам адолатсизликка қарши қатъий курашни давом эттирмоқда.

Эрдўған Анқара Сурия шимоли-ғарбининг террорчилар хатти-ҳаракатларидан кейинги асоратларини бартараф этиш ва минтақа инфратузилмасини қайта тиклаш учун имкон  қадар ҳаракат қилишига ваъда берди. 

"Биз суриялик қочқинларнинг тез орада ватанига қайтишини таъминлашга қаратилган чораларни кўрамиз", - деди Туркия давлат раҳбари. 

Мавзу
Туркиянинг Сурияга кириши

Туркия қуролли кучлари Суриянинг Африн минтақасидаги қуролланган курд бўлинмаларига қарши қуруқликдаги ҳарбий операцияни амалда бошлади.

Барчаси
Top