Жаҳон | 14:50 / 18.03.2018
3882
1 дақиқада ўқилади

Канада йил охирига қадар Малида тинчликпарвар миссиясини амалга оширади

Фото: Reuters

Малида 2018 йилнинг охирига қадар Канада тинчликпарвар миссияси амалга оширилади. Бу ҳақида Канада ҳукуматидаги манбасига асосланиб, CBC телеканали хабар берди. 

Манбага кўра, Оттава Ғарбий Африканинг бу мамлакатида жанговор ва транспорт вертолётларини жойлаштиради, улар Германиянинг вертолёт гуруҳи, аскарлар контингенти ва тиббий персонал ўрнини босиши керак. Маълумотларда таъкидланишича, келаси ҳафатада Малида БМТ шафелиги остидаги миссияни жойлаштириш бўйича расмий баёнот берилиши мумкин.

Канаданинг "кўк дубулғалари" охирги марта 2001-2002 йилларда Африкада - Эфиопия ва Эритреяда ўз миссияларини юритишган. 2013 йилдан, яъни БМТ Малидаги операциясини бошлаганидан буён ушбу мамлакатда 162 нафар тинчликпарвар ҳалок бўлган. 

2016 йилнинг ёзида Канада ҳукумати яқин орада Африкага 600 нафаргача ҳарбий ва 150 полициячини йўллашга тайёр эканини маълум қилганди, бироқ расмий Оттава айнан қаерга йўллаш борасида аниқлик киритилмаганди.  

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид