Спорт | 09:00 / 18.03.2018
7973
2 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед» Англия Кубоги ярим финалига чиқди

«Манчестер Юнайтед» Англия Кубогининг чорак финалида «Брайтон энд Хоув Альбион» устидан ғалабага эришди. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 37-дақиқасида Ромелу Лукаку ҳисобни очди, ўйиндаги иккинчи гол Неманья Матич томонидан ўйин охирида урилди, уни Эшли Янг пас билан таъминлаганди.

«Манчестер Юнайтед» Англия Кубоги ярим финалига чиққан иккинчи жамоага айланди. Бундан аввалроқ «Суонси Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган «Тоттенҳэм Ҳотспур» илк ярим финалчи бўлганди.

Ярим финалнинг яна икки иштирокчиси 18 март куни «Уиган» - «Саутҳемптон» ва «Лестер» - «Челси» учрашувида аниқланади.

Англия Кубоги
1/4 финал

Манчестер Юнайтед – Брайтон 2:0
(1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 37 Лукаку, 2:0 – 83 Матич.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи, Валенсия, Шоу (Янг, 46), Смоллинг, Мактомини, Лингард (Феллайни, 89), Мата (Рэшфорд, 75), Матич, Лукаку, Марсьяль.
Брайтон – Крул, Даффи, Данк, Скелотто, Зуттнер, Гросс, Проппер, Марч (Искьердо, 68), Кайяль, Локадия, Ульоа (Мюррей, 76).

Мавзуга оид