Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда президентлик сайлови. Номзодлар овоз бермоқда (Фото)
18 март куни Россияда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда. РФнинг амалдаги президенти Владимир Путин Россия фанлар академиясидаги 2151-сайлов участкасига кеилиб, сайловда овоз берди.
У таомилга кўра, сайлов комиссияси ходими олдига келиб, паспортини тақдим этган ва бюллетень олиб, овоз бериш хонасига йўналган.
Хонадан қайтиб чиққан президент журналистларга сайловда қанча овоз олса ҳам буни муваффақият деб билишини айтган.
Шунингдек, Либерал-демократлар партияси (ЛДПР) вакили Владимир Жириновский, "Яблоко" партияси асосчиси Григорий Явлинский ва Ленин номидаги совхоз раҳбари Павел Грудинин сайловда қатнашиб бўлди.
© РИА Новости / Илья Питалев
© РИА Новости / Екатерина Чеснокова
© РИА Новости / Рамиль Ситдиков
Бугун Россияда жами бўлиб 97 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилган бўлиб, улардан 400тадан кўпроғи хорижда жойлашган. Сайловларда 100 миллиондан кўпроқ киши иштирок эта олади. 109та давлатдан 1,5 мингга яқин хорижий кузатувчилар кузатув олиб бормоқда.
Россия президенти лавозимига 8 киши даъвогарлик қилмоқда. Булар: амалдаги президент Владимир Путин, Владимир Жириновский, Павел Грудинин, Борис Титов, Ксения Собчак, Максим Сурайкин, Сергей Бабурин ва Григорий Явлинский.