Спорт | 20:40 / 18.03.2018
7601
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» Тошкентда ғалаба қозонди

Бугун, 18 март куни Суперлиганинг 3-тури доирасида «Пахтакор» — Олмалиқнинг ОГМК жамоасини қабул қилди.

Учрашувда мезбонлар жамоаси Тиаго Безерра ва Исмаил Гонсалвешнинг голлари (пенальти) эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Меҳмонларнинг жавоб голига Йован Жокич муаллифлик қилди (пенальтидан).

Шу тариқа «Пахтакор» мавсумдаги учинчи ўйинда иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, 6 очко билан тўртинчи ўринга жойлашди. ОГМК 1 очко билан 10-ўринда қолди.

3-тур баҳслари бугун «Қизилқум» — «Насаф» ўйини билан якунланади.

Суперлига
3-тур

«Пахтакор» – ОГМК 2:1
Голлар: Тиаго Безерра 13, Исмаил Гонсалвеш (21, пенальти), - Йован Жокич (42, пенальти).
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (Камолиддин Тожиев, 18), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Азимжон Аҳмедов, 85), Ростин Гриффитс, Жалолиддин Машарипов, Баҳром Абдураҳимов (Жамшид Искандеров, 78), Тиаго Безерра, Исмаил Гонсалвеш.
ОГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилшод Жўраев (Вадим Чемиртан, 77), Зафар Полвонов, Шоҳназар Норбеков (Абдумалик Абдуллаев, 72), Лутфулла Тўраев (с), Владимир Бубанья, Қаҳрамон Баҳодиров (Хуршидбек Мухторов, 46), Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов.

Мавзуга оид