17:50 / 18.03.2018
16271

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» баннерлари республикамиз кўчаларида

Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришга йўналтирилган "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастурига старт берилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов KUN.UZ'га шу ҳақида маълум қилди. 

Қўмита раисининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳрида ўртача ҳисобда 100 тадан "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастурини тарғиб қилувчи баннерлар жойлаштирилади. 

Масалан, Самарқандда -  Хивага, Хивада - Самарқандга ёки Тошкентга, водийда - Қорақалпоғистонга ёки Бухорога саёҳат қилишга чорловчи баннерлар осилмоқда. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Баннерлар дизайни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган. 

Бундан аввал Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарлари ва вилоятлар марказларида Қозоғистонга саёҳат қилишга чорловчи баннерлар жойлаштирилиши ҳамда Қозоғистоннинг йирик шаҳарлари марказларида ҳам Ўзбекистонга саёҳат қилишга ундовчи баннерлар жойлаштирилаётганига доир хабар берилган эди. 

Top