Жаҳон | 10:40 / 19.03.2018
4111
1 дақиқада ўқилади

Эквадорда йирик ЙТҲ, 11 киши ҳалок бўлди ва 56 инсон жабрланди

Фото: AFP

Эквадорда йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва яна 56 инсон жароҳатланди. Қайд этилишича, икки автобус тўқнашиб кетган. Автоҳалокат 18 март куни мамлакат жануби-ғарбидаги Гуаяс провинциясида юз берган.

Хабар қилинишича, барча жароҳатланганлар шифохонага олиб кетилди. Хухан-Трес-Постес шоссеси бўйлаб транспорт ҳаракати бир неча соатга тўхтаб қолган. 

Полиция рўй берган воқеа тафсилотларини ўрганмоқда, деб хабар беради ТАСС.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид