Ўзбекистон | 09:43 / 19.03.2018
27512
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўл қоидасини бузган ППХ бригадаси ходими жаримага тортилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилардан бири томонидан пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турган “Нексия” русумли патрул автомобили фотосурати акс эттирилган эди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ушбу хабар юзасидан текширув ишлари олиб борилди. Йўл ҳаракати қоидасини бузган патрул пост бригадаси ҳайдовчи ходими 1987 йилда туғилган С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1286-1 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида (бугунги кунда - беш юз ўн олти минг етти юз йигирма сўм) жарима тайинланди.

«Содир этилган ёки содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилмаган тақдирда, ходимлар томонидан қонунчилик, хизмат интизомини бузилиши ҳолатлари аниқланганда, амалдаги қонунчиликда белгиланган жазо чоралари кўрилади. Шунингдек, хар бир ички ишлар идоралари ходими содир этган хатти-ҳаракати учун фуқаролар билан тенг ҳуқуқлилик асосида маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиб бу ҳақида ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишини маълум қиламиз.

Ҳурматли фуқаролар, фуқаролик фаоллигингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар тўғрисидаги берган хабарингизга асосан қонуний чоралар кўрилади.

Ижтимоий тармоқларда ўз фикрларингизни қолдирганингизда, ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Қонун олдида ҳамма баробар», - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид