Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни давом эттиришга қарор қилди
Фото: Andre T. Richard/U.S. Navy/Reuters
АҚШ ва Жанубий Корея Корея ярим ороли узра қўшма ҳарбий машқларни давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters Пентагон баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, шимолий кореялик қуролли кучлар машқлар ўтказилиши ҳақида хабардор этилган.
Машқлар 1 апрелдан бошланади. Уларнинг ўтказилиши Жанубий Кореянинг Пёнгчангидаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари туфайли вақтинчалик тўхтатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ разведка хизматлари КХДР билан махфий алоқа каналини ўрнатгани хабар берилганди.