Жаҳон | 07:27 / 20.03.2018
3523
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи Эрон билан ядровий келишувни сақлаб қолиш истагини билдирди

Фото: РИА Новости / Владимир Федоренко

Европа Иттифоқи Эрон билан ядровий келишувни сақлаб қолиш учун барча имкони бор ишни қилмоқчи ва ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашуви бу позиция бўйича бирдамликни намойиш қилди. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини матбуот анжуманда айтиб ўтди.

“Шуни айтишим мумкин, мен музокаралар столи атрофида ядровий келишувни сақлаб қолиш масаласа бўйича якдилликни ва барча томонлар бу келишувни бажаришга содиқ бўлиб қолиши учун имкони бор барча ишни қилишимиз зарурлигини кўрдим”, деб айтган Могерини.

Могерини музокараларда Эронга қарши бирор-бир қўшимча санкциялар киритиш масаласи кўтарилмаганини тасдиқлади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид