Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Жинпинг Хитойни парчалаб ташлашга бўлган ҳаракатлар ҳақида гапирди
Фото: Sputnik/ Алексей Дружинин
ХХР коммунистик партияси раиси Си Жинпингнинг маълум қилишича, мамлакатни парчалаб ташлашга қаратилган барча ҳаракатлар муваффақиятсизликка юз тутади. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.
«Хитой халқида мамлакатни парчалаб ташлаш бўйича барча ҳаракатларни йўққа чиқаришга қатъий ирода, тўла ишонч ва керакли имкониятлар бор! Хитой халқи ва Хитой миллати бизнинг буюк ватанимизнинг ҳар бир дюйм ҳудуди Хитойдан ажратилиши керак эмаслиги ҳамда бундай бўлмаслигига бутунлай ишонади», - дея маълум қилди Си Жинпинг.
Эслатиб ўтамиз, 20 март куни Пекинда 13-чақирувдаги Бутунхитой халқ вакиллари йиғини сессияси якунланди. Шундан сўнг Хитой парламенти мамлакат ҳукумати янги таркибини тасдиқлади.
Мавзуга оид
15:09 / 05.02.2026
Си Жинпинг Трампга: Тайванга қурол етказиб беришда АҚШ эҳтиёткор бўлиши керак
19:31 / 04.02.2026
Хитой армияси раҳбариятидаги тозалаш: бу нимани англатади?
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026