Жаҳон | 14:30 / 21.03.2018
20981
2 дақиқада ўқилади

Бу Эронга огоҳлантириш – Исроил

Фото: AP

Исроил разведка хизматлари иши бўйича вазири Исраэль Кацнинг чоршанба куни маълум қилишича, яҳудийлар давлати томонидан 2007 йилда Суриядаги ядро реакторининг йўқ қилиниши – бу Эронга сигналдир. Исроил Теҳрон ядро қуролига эгалик қилишига ҳеч қачон йўл қўймайди.

"Сурияда 2007 йилда бўлиб ўтган амалиёт ва унинг муваффақияти шундан дарак бердики, Исроил ядро қуроли ўзига таҳдид қилаётган одамларнинг қўлига тушишига ҳеч қачон йўл қўймайди. Бу ўшанда Сурия эди, энди эса – Эрон", - дея вазирнинг баёнотини келтиради Reuters агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил 2007 йилда унинг авиацияси Суриядаги ядро реакторини бомбардимон қилгани ҳақидаги маълумотни ошкор этганди. «Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 5дан 6 сентябрга ўтар тунда Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятида, Дамашқдан 280 миля шимоли-шарқдаги ядро объектини йўқ қилди. У қурилишнинг сўнгги босқичида бўлган. Тўртта F-16 самолёти нафақат Исроилга, балки бутун минтақага хавф солиши мумкин бўлган атом таҳдидини йўққа чиқарди», - дейилади хабарда.

Мавзуга оид