Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Лондонга чақириқ билан чиқди
Фото: TASS
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россия Буюк Британияда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши бўйича иш юзасидан нафақат ҳамкорлик қилишга тайёр, балки кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ буни қилиш шарт, деб ҳисоблайди.
«Биз Россия ушбу масалада нафақат ҳамкорлик қилишга тайёр экани, балки кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция бандларига тўла мувофиқ ҳолда буни амалга ошириш шарт, деб ҳисоблашини тасдиқладик. Энг асосийси, бунга Британия томони ҳам рози бўлиши керак», - дея маълум қилди у япониялик ҳамкасби Таро Кано билан музокаралардан сўнг.
Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова идора Скрипаль ишини муҳокама қилиш учун хорижий давлатларнинг мамлакатдаги элчиларини чақиргани ҳақида хабар берганди. Унинг сўзларига кўра, учрашув бугун, 21 мартга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал россиялик дипломатлар бўлган учта автобус Лондондаги элчихона ҳудудини тарк этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:54 / 26.05.2026
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026
Британия радиостанцияси қирол Чарлз III вафоти ҳақида янглишиб эълон қилди
08:40 / 20.05.2026