Жаҳон | 13:30 / 22.03.2018
6662
1 дақиқада ўқилади

Японияда Годзиллага ҳайкал ўрнатилди

Фото: Twitter/Jamesvelectric

Токио марказида кинофильмлардан бўлган баҳайбат мутант-махлуқ Годзиллага ҳайкал ўрнатилди. Бу ҳақда Kyodo хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳайкалнинг баландлиги тахминан 2,5 метр келади. Ҳайкал ўрнатилган махсус асосда шундай ёзув бор: «Энди инсоният Годзилла билан бирга яшашга мажбур». Бу ибора баҳайбат махлуқ тўғрисидаги энг сўнгги фильм - «Годзилла: Уйғониш»дан олинган, у 2016 йилда катта экранларга чиққанди.

Японияда 1954 йилнинг 3 ноябрь куни Годзилла ҳақидаги биринчи фильм прокатга чиққан – у Тинч океани тубида кўп асрлик уйқудан сўнг уйғонган баҳайбат мутант-махлуқ бўлиб, шаҳарларни вайрон этиш ҳамда одамларни ўлдиришни бошлаган.

Таъкидланишича, бу махлуқ тахминан 50та фильм ва видеоўйин қаҳрамонига айланди, унинг образи эса оммавий маданиятдаги энг таниқлилардан бири саналади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид