Жаҳон | 16:40 / 22.03.2018
2572
1 дақиқада ўқилади

Чехиядаги кимёвий корхонада портлаш юз берди

Фото: Reuters

Чехиянинг Кралупи-Влтавоу шаҳрида портлаш юз берди, бунинг оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ČTK ўт ўчириш хизматидаги манбаларга асосан хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса кимёвий комбинатда рўй берган. Портлаш натижасида корхона ходимлари ҳалок бўлди ва жабрланди. 

Айни дамда воқеа жойида тезкор хизматлар ходимлари иш олиб бормоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид