Жаҳон | 13:50 / 22.03.2018
20616
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ҳибсга олинди

Фото: Photl

Жалолободда истиқомат қилувчи аёл фирибгарлик ҳолати юзасидан ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Баткен вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Жалолобод вилоятининг Қизил-Жар қишлоғида яшовчи 47 ёшли аёлнинг аризасида билдирилишича, 2017 йилнинг 25 декабрь куни Баткен вилояти Қадамжой шаҳрида ўзини Наргиза деб таништирган шахс 409 600 сомлик олхўрини олиб кетган. Бироқ аёл ҳозирги кунга қадар олинган товар учун пулни тўлаб бермаётган экан.

2018 йилнинг 12 январь куни ушбу ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида Ўш шаҳрида 17 март куни фирибгарликда гумонланган аёл қўлга олинди. У Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида яшовчи, 1986 йилда туғилган Н.Ҳ. бўлиб чиққан. Аёл айни дамда қамоққа олингани айтиляпти.

Мавзуга оид