Жаҳон | 08:34 / 23.03.2018
7144
1 дақиқада ўқилади

Хитой жавоб қайтаришга яқин, АҚШ товарларига бож жорий этилади

Фото: Aly Song/Reuters

Хитой тижорат вазирлигидан маълум қилишларича, идора АҚШдан қатор товарларга импорт божлари жорий этиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу Қўшма Штатлар томонидан жорий этилган пўлат ва алюминийга божлар туфайли юз берган мамлакат йўқотишларини қоплаб беради, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Тижорат вазирлиги АҚШдан импорт қилинувчи ва бож жорий этилиши режалаштирилаётган товарлар рўйхатини эълон қилди. Бу Қўшма Штатлар томонидан пўлат ва алюминийга киритилган божлар сабабли юзага келган йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун керак», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вазирлик АҚШнинг алюминий ва пўлат бўйича божларига жавоб учун аксилчоралар сифатида бошқа идоралар, бизнес ва экспертлик доираларидан ҳам турли таклифларни қабул қилиб олмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид