Жамият | 14:51 / 23.03.2018
5775
1 дақиқада ўқилади

Канадага юборишни ваъда қилган шахс 27 минг долларга чув туширди

2018 йил 26 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи, хусусий тадбиркор М.Ф. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У мурожаатида 2017 йил март ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Хива кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган А.Р. Канада давлатига ишлаш мақсадида юбориш учун М.Ф. ва 1982 йилда туғилган Ф.И. ҳамда 1975 йилда туғилган И.О.дан жами 27.000 АҚШ доллари олиб уларни Канада давлатига юбормасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 

Натижада А.Р. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид