Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир: Ўзбекистон Афғонистон импорт бозорининг ярмини эгаллашни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Афғонистонга маҳсулотлар экспорти ҳажмини 3 млрд АҚШ долларигача етказиши мумкин. Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Халқро Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган тадбирда шундай баёнот берди.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Афғонистоннинг импорт бозори 6,5 млрд долларни ташкил этади. Ўзбекистон эса, истиқболда жанубий қўшнисига ушбу ҳажмнинг тенг ярмини етказиб бериши мумкин.
Маълумотларга кўра, 2017 йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ўзаро савдо айланмаси 617 млн АҚШ долларини ташкил этган. Бу 2016 йилдагидан 18,7 фоизга кўпдир. Бунда эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистоннинг Афғонистонга экспорти 614,9 млн долларга тенг бўлди.
Вазирнинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро товар айланмасни яқин истиқболда 1,5 млрд долларга етказишга келишиб олган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026