Жаҳон | 18:10 / 26.03.2018
13685
1 дақиқада ўқилади

Франция, Германия ва Польша россиялик дипломатларни чиқариб юборади

Фото: clashot

Франция россиялик дипломатларни чиқариб юбормоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Хабарга кўра, Франция россиялик тўрт нафар дипломатни чиқариб юборади.

Бундан ташқари, Германия ҳукумати ҳам ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши юз бергани туфайли россиялик тўрт нафар дипломатни чиқариб юборади. Бу ҳақда Sueddeutsche Zeitung ёзмоқда.

Таъкидланишича, бундай чора Россия томони заҳарланиш билан боғлиқ ҳодисада кимёвий қурол қўллаганини суриштирувдан ўтказишда иштирок этишни хоҳламаётганига алоқадордир. 

Россиянинг Варшавадаги элчиси Сергей Андреев хабарига кўра эса, Польша ТИВ россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилди. «Қарор қабул қилинган. Бу ҳақда Польша томони хабардор этади», - дея маълум қилди Андреев.

Унинг таъкидлашича, яқин вақт ичида Польшада қолади, мамлакат ҳукумати бугун ташкил этиладиган матбуот анжуманида қабул қилинган қарор ҳақида маълумот беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид