Жаҳон | 14:26 / 27.03.2018
15047
2 дақиқада ўқилади

Дипломатлар бўйича мос жавоб қайтарилади - Россия ТИВ

Фото: РИА "Новости"

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Москва россиялик дипломатлар чиқариб юборилиши, шунингдек, АҚШда Россия бош консуллиги ёпилишига мос жавоб қайтаради. Бу ҳақда у Москвадаги Synergy Women Forum доирасида айтиб ўтган.

«ТИВ баёнотида айтилганидек, ЕИ давлатлари ва АҚШ томонидан кўраётганимиз барча ҳаракатларга мос жавоб берилади», - дея Захарованинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни АҚШ Буюк Британияда собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши ортидан юзага келган можаро туфайли 60 нафар россиялик дипломат Қўшма Штатлар ҳудудидан чиқариб юборилиши ҳақда маълум қилди. Бундан ташқари, АҚШ Сиэтлдаги Россия бош консулхонасини ёпмоқда. Бу «консулхона сув ости кемалари базаларидан бирига яқинлиги» билан изоҳланди.

Шунингдек, Украинани 13 нафар, Польша, Германия ва Францияни 4 нафардан, Чехияни 3 нафар, Дания ва Нидерландияни 2 нафардан, Литва, Латвия ва Эстонияни бир нафардан россиялик дипломат тарк этади. Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Дональд Туск ҳам «Скрипаль иши» борасида Лондон билан бирдамлик кўрсатиб, ташкилотнинг 14 давлати россиялик дипломатларни қайтариб юборишга қарор қилганини маълум қилди.

Аввалроқ Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Ғарб қандай шартда Россия билан дўст бўлишини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид