Жаҳон | 12:43 / 28.03.2018
6485
1 дақиқада ўқилади

Люксембург Москвадан элчисини чақиртириб олишга қарор қилди

Фото: Reuters

Люксембург ҳукумати Москвадан ўз элчисини маслаҳатлашувлар учун чақиртириб олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда RTL хабар бермоқда.

Аввалроқ Люксембург ташқи ишлар вазири Жан Ассельборн мамлакат Британиянинг Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши билан боғлиқ иш туфайли россиялик дипломатларни чиқариб юбориш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни АҚШ россиялик 60 нафар дипломатни чиқариб юбориши ҳақида хабар қилинди. Франция, Германия ҳамда ЕИнинг қатор давлатлари ҳам шундай чоралар ҳақида маълум қилишди. Кейинчалик ушбу давлатларга Канада ва Австралия ҳам қўшилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид