Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Британияни россияликлар хавфсизлигини таъминлай олмасликда айблади
Россия ТИВнинг маълум қилишича, Британия ҳукумати ўз ҳудудида россияликлар хавфсизлигини таъминлашга қодир эмас. Бу ҳақда идора сайтида айтилади.
«Британия ҳукумати ўз ҳудудида россиялик фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қодир эмаслигини бир неча марта кўрсатиб берди. Хусусан, бунга Россия ФХХ собиқ ходими Александр Литвиненконинг заҳарланиши, россиялик тадбиркорлар Бадри Патаркацишвили ҳамда Александр Перепиличний сирли ўлими, Борис Березовскийнинг шубҳали равишда «ўз жонига қасд қилиши» ва унинг ҳамкори Николай Глушковнинг бўғиб ўлдирилиши, шунингдек, Сергей Скрираль ҳамда унинг қизи Юлия Скрипалга уюштирилган ҳужум мисол бўла олади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скотланд-Ярд Лондонда «Аэрофлот» бош директори собиқ ўринбосари Николай Глушковнинг ўлими ва Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши ўртасида боғлиқликни кўрмаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026