Жаҳон | 08:01 / 29.03.2018
33322
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин бешта давлат етакчиси билан учрашмоқчи

Фото: KCNA

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея меҳнат партияси вакиллари билан учрашувда Россия, АҚШ, Япония, Жанубий Корея ҳамда Хитой билан расмий учрашувлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Reuters Япониянинг Asahi газетасига асосан хабар бермоқда.

«Япония ҳукумати етакчилар учрашувини қабул қилиш истагида эканини билдирди. Бу КХДРнинг мамлакатдаги элчихонаси – Японияда шимолий кореялик фуқароларга кўмак кўрсатиш Ассоциацияси ёрдамида рўй бериши мумкин», - дея таъкидланади нашр хабарида. У КХДРдаги номи ошкор этилмаган манбалар ҳамда расмий ҳужжатларга таянган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Хитой етакчиси билан Пекинда учрашгани хабар берилганди. Шунингдек, ХХР ва КХДР етакчиси Пекиндаги учрашувдан сўнг бир бирини ўз давлатига ташриф буюришга таклиф қилди.

Мавзуга оид