Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон аэропортида Россия самолёти ер усти хизмати ходими оёғини босиб кетди
Фото: Evening Standart
Лондоннинг Гатвик аэропортида «Россия» авиакомпанияси самолёти ер усти хизмати ходимига жароҳат етказди, деб хабар бермоқда Evening Standart.
Ҳодиса 28 март куни кечқурун юз берди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фотосуратлардан кўриш мумкинки, самолётни полиция, тез ёрдам ва ўт ўчириш хизмати машиналари ўраб олган.
Расмий маълумотларга кўра, аэропорт ходими оёғидан ўта жиддий жароҳат олган ва шифохоналардан бирига ҳаво транспорти орқали олиб кетилган.
Йўловчилардан бири Флора Лунинг айтишича, Санкт-Петербургга жўнаб кетишга чоғланаётган самолёт учишга тайёргарлик вақтида ер усти хизмати ходими оёғини босиб кетган. Кейинчалик унинг қўшимча қилишича, самолётнинг қўшимча «деталлари» кутилмоқда, сабаби ҳаво кемаси фойдаланишга яроқсиз ҳолатда турибди.
Мавзуга оид
14:26 / 29.04.2026
Дунёни икки лагерга бўлган Черчилл – “Совуқ уруш” даври қандай бошланганди?
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
21:03 / 28.04.2026
Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 баробар ошиши кутилмоқда
20:54 / 28.04.2026