Жаҳон | 09:23 / 30.03.2018
6709
1 дақиқада ўқилади

АҚШда қаҳва ишлаб чиқарувчилар энди маҳсулот хавфлилиги тўғрисида огоҳлантиради

Фото: Pixabay

Калифорния суди штат ҳудудида фаолият юритувчи сотувчиларга, яъни 90 ретейлерга харидорларни бу ичимлик истеъмоли натижасида онкологик касалликлар юзага келиш хавфидан огоҳлантириш мажбуриятини юклади. Reuters шу ҳақида хабар берди

Қаҳва савдоси билан шуғулланувчи компанияларга қарши фаоллар гуруҳи иш очган. Ҳужжатда улар штатнинг харидорларни маҳсулотлардаги онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган зарарли моддалар мавжудлигидан огоҳлантиришга доир қонунига асосланишган. 

Шундай моддалардан бири акриламид ҳисобланади. Акриламид – қаҳва доначаларини қовуриш жараёнида ҳосил бўладиган канцероген модда.

Лос-Анжелес Олий суди судьяси Элиху Берл ўз қарорида қаҳва сотувчилари акриламиднинг ичимлик таркибида безиён миқдорда экани ва унинг истеъмолчилар соғлиғига хавф туғдирмаслигини исботлай олишмаган. 

Сотувчи-компаниялар 10 апрелга қадар аппеляцияга топширишлари мумкин. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид