Жаҳон | 08:06 / 30.03.2018
6614
1 дақиқада ўқилади

Франция президенти Сурияда курд кўнгиллилари қўллаб-қувватланишини маълум қилди

Фото: Reuters

Франция президенти Эммануэль Макрон «Сурия демократик кучлари» (SDF) делегацияси билан учрашди ҳамда Париж уларни қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» давлат раҳбари матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.

«У (Франция президенти) «Сурия демократик кучлари»га Франция уларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бунда Сурия шимоли-шарқидаги хавфсизлик ҳудудини барқарорлаштириш биринчи ўринда туради», - дея айтиб ўтишган матбуот хизматидан.

Аввалроқ ОАВ Франция ҳукумати Суриянинг Манбижида курд кўнгиллиларига ёрдам учун қўшин жўнатишга қарор қилгани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид