Президент Жиззахда ҳам жамоат жойларида кузатув камералари ўрнатишга топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги 2-ички ишлар бўлинмасини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари одамларнинг осойишталигини, жиноят бўлмаслигини кафолатлаши керак. Бунинг учун юриш, ҳар бир ҳолатдан хабардор бўлиш зарур. Милиция маҳалла билан бирга ишласа, жиноятчилик бўлмайди, деди президент.
Давлат раҳбари шаҳар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган инновацион тизимлар, милиция ходимлари ўртасидаги мобил алоқа дастури билан танишди.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, йўл-транспорт тизимини тартибга солиш, бу борада Жиззахда ҳам Тошкент шаҳри тажрибасини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Профилактика инспекторларини ахборот технологияларига ўқитиш, бу бўйича илмий-амалий қўлланма яратиш зарурлиги қайд этилди.
Давлат раҳбари мазкур бўлинмада «Заргарлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспектори билан суҳбатлашди. Жамоат жойларига, биринчи навбатда, болалар боғчалари ва мактабларга кузатув камералари ўрнатиш бўйича топшириқ берди.
Мавзуга оид
22:09
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
19:02 / 09.09.2024