Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Windows бўлими раҳбари Microsoft'ни тарк этмоқда
Фото: CNBC
Microsoft корпорациясида Windows операцион тизими учун маcъул бўлим раҳбари Терри Майерсон ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақида Microsoft раҳбари Сатья Наделла компания расмий сайти орқали маълум қилди.
Майерсон 21 йил давомида ушбу компанияда фаолият юритган, 2013 йилда Windows бўлими раҳбари этиб тайинланган. "Ўзгаришлар билан бирга ривожланишнинг янги, режалаштирилган босқичига ўтилади. Терри Майерсон учун эса бу Microsoft ташқарисидаги янги боб бўлади. Янги ташкилий тузилмага келишим учун Террининг кўп меҳнати сингди, мен унинг етакчилик хусусиятлари ва билимларини чуқур баҳолайман", - дейилади Наделланинг баёнотида.
The Wall Street Journal'да таъкидланишича, Майерсон кетганидан кейин Windows икки бўлимга ажратилади. Улардан бири - Azure булут платформаси раҳбари Скотт Гатри раҳбарлиги остидаги бўлим платформа технологиялари устида иш олиб боради, унга асосан Microsoft'нинг шериклари ўз иловалари ва сервисларини ишлаб чиқишади. Шунингдек компаниянинг тўлдирилган реаллик ва сунъий интеллектга доир лойиҳалари ҳам Гатрининг тасарруфида бўлади.
Microsoft Office бўлимининг амалдаги раҳбари Ражеш Жа бошқаруви остидаги иккинчи бўлим эса Microsoft'нинг электрон қурилмалари ишланмаси ва Windows операцион тизими ривожи учун масъул бўлади.
Мавзуга оид
18:55 / 14.10.2025
Microsoft компанияси Windows 10 тизимини қўллаб-қувватлашни тўхтатди
20:59 / 26.09.2025
Microsoft Исроилдаги фаластинликларни кузатиш учун фойдаланилган хизматларни блоклади
02:39 / 24.08.2025
Windows 11’да Android иловалардан фойдаланиш функцияси синовдан ўтказилмоқда
07:09 / 04.08.2025