Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг ўзи алоқадор бўлиши мумкин – Россия
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг фикрича, Британия ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланишига алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда у «Пятый канал»га берган интервьюсида маълум қилган.
«Бизда бу иш бўйича маълумот ҳамон йўқ. Буюк Британиядан ягона расмий ахборотларни кеча олдик ва у Юлия Скрипалнинг аҳволи яхшиланишига доир бўлди. Шунинг учун Буюк Британия ва расмий шахсларнинг бу воқеага алоқадорлиги ҳақида тўғридан тўғри айтиш мушкул, бироқ гумонларимиз бор», - дея айтиб ўтди Захарова.
Шунингдек унинг таъкидлашича, Британия томонидан маълумотларнинг яширилиши мамлакат Скрипаль заҳарланишига алоқадор эканидан дарак бериши мумкин.