Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад бин Салмон: АҚШ Сурияда қолиши керак
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг маълум қилишича, Сурияда Америка ҳарбий контингенти бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда сиёсатчининг Time нашрига берган интервьюсида сўз юритилган.
"Бизнинг фикрча, Америка қўшинлари агарда узоқ муддатли истиқболда бўлмаса ҳам, минимум ўрта муддатли истиқболда қолиши керак", - дея айтиб ўтди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд. Унинг сўзларига кўра, мамлакатдан Америка қуролли кучларининг чиқиб кетиши Сурияда муҳим бўғин йўқотилишини англатади.
"Бу йўлак минтақа учун кўп нарса қилиб бериши мумкин эди", - дея айтиб ўтди шаҳзода интервьюда.
Нашрнинг таъкидлашича, Сурияда айни дамда америкалик 2 мингга яқин ҳарбий хизматчи бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Сурия президенти Башар Асад мамлакат ҳукумати тепасида қолиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026